Bosh sahifa | Ro'yhatdan o'tish | Kirish | RSSJuma, 17.05.2024, 10:04

Furqatbek Jabbarov shaxsiy blogi

Sayt bolimlari
Bo'lim toifalari
Musiqa xayotimizda [1]
Musiqaning xayotimizdagi o'rni
Burjlar va muchallar orqali xarakterni bilish [31]
Inson xarakteri qanday ekanligini va u inson sizga qanchalik darajada to'g'ri kelishini muchallar va burjlar orqali bilish.
Munosabat [3]
Sevgi borasida muammolarga duch kelyapsizmi? Balki bizning maslahatlar sizga kerak bo'lar.
Oila [1]
Mustahkam oila sirlari
Salomatlik [0]
Biznes (ish) [0]
Psixologiya [0]
Avto [0]
Go'zallik va mdda [3]
Mashxur maqolalar
Qanday qilib tabulaturani o'rganish?
Otabek Mutalxojayev hayoti va ijodi
Qo'shiq
Fortepiano
Selena Gomez hayoti va ijodi
Ulug'bek Raxmatullayev hayoti va ijodi
Pul toppish yo'llari
O'zbekistonda birinchi marotaba pul ishlash uchun PTC sayt
Internetda onlayn so'rovlarda qatnashib pul ishlash
Pomidor yetishtirish
Bodring yetishtirish
Videomontaj orqali pul ishlash uchun 8-ta sayt
Internetda pul ishlash yo’llari va ishsizlik muammosidan qutilish
Bilasizmi?
Burjlarning bir-biriga mos kelishi. Juftingizning muchali sizga mos keladimi? Qavs Muchallar mos kelishligi
Burjlarning bir-biriga mos kelishi. Juftingizning muchali sizga mos keladimi? Tarozu (24 sentyabr - 23 oktyabr)
Ot muchali yilida tug'ilganlar qanday inson bo'lishadi?
Burjga qarab sovg’a tanlash — Saraton (22-iyun 22 iyul)
Burjga qarab sovg’a tanlash — Asad (23 iyul- 23- avgust)
Qomatni go'zal asrashning 13 siri
Mening savolim
Saytimga baho bering
Всего ответов: 130
Statistika

Saytda onlayn: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Каталог статей

Главная » Статьи » Musiqa xayotimizda

Uzliksiz musiqiy ta'limda o'quvchilarning nazariy bilimlarini shakillantirish

Ўрта ва олий ўқув масканларидаги тажрибалар ва бугунги кун талаблари кундалик ишимизга муҳим муаммони ўртага қўймоқда. У ҳам бўлса, жамиятимизнинг келажаги бўлган ёшларни касбга ўргатиш билан бир қаторда уларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, камтарлик, олийжаноблик, юксак маданиятли мутахассислар қилиб тарбиялашдир. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги №5 "Узлуксиз таьлим тизими учун ДТС ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" ги қарор билан тасдиқланган ДТС лари тўғрисидаги Низомнинг 1 бандида кўрсатилган таълим жараёни ва кадрлар тайёрлашнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш, таълимнинг барча турлари ва босқичларида ўқув-тарбия жараёнини мақбуллаштириш; масалаларидан келиб чиқиб, бугунги кунда маданиятнинг ажралмас қисми бўлган мусиқа санъатини чуқур ўрганиш шу билан бирга узлуксиз мусиқа таълимида олиб борилаётган ўқув жараёниларини янада мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Юртбошимиз “Агар биз Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этмоқчи, унинг қадимий тарихи ва ёруғ келажагини улуғламоқчи, уни авлодлар хотирасида боқий сақламоқчи бўлсак, авваламбор буюк ёзувчиларни, буюк шоирларни, буюк ижодкорларни тарбиялашимиз керак” – деганларидек, бугунги кунда узлуксиз мусиқа таълимида ёшларнинг маънавий тарбиялаш билан бир қаторда ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимларини шакллантиришда мусиқа фанларини янада чуқурроқ ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Бу муаммони ҳал этишда келажак авлодни халқимиз кечмишининг тарихига айланган мусиқа санъатининг энг яхши намуналари билан таништириб, ўргатиб бориш ҳар бир устоз-мураббийдан катта масъулият талаб этилади. Бу борада мусиқа ёш авлодга шодлик ва илҳом бахш этиши, уларнинг тафаккур ва ҳиссиётини ривожлантиришга кўмаклашиши, ғоявий-бадиий ва маънавий тарбиясига ижобий таъсири ҳақида ўқувчи ва талабалар билан суҳбатлар уюштириш, бахс ва мунозара ташкил этиш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш лозим. Шуларни назарда тутган ҳолда президентимизнинг 2009 йилдаги қарори билан "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури" қабул қилинди.

Узлуксиз мусиқий таълимнинг ҳар бир босқичи ўқитувчи олдига бир қатор вазифаларни қўяди. Ўқитувчи ўз имконияти ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, умумдидактик методлардан фойдаланиши, босқичлараро узлуксизликни таъминлаши, турли хил методлардан унумли фойдаланиши, замонавий педагогик технологияларни қўллаши керак. Узлуксиз мусиқий таълимнинг айрим босқичларини ўзаро алоқадорликда ўрганиш муҳимдир. Чунки ўрганадиган мавзулари, болаларнинг ёш хусусиятлари, ўзлаштириш қобилиятлари деярли бир хил бўлади. Мусиқий фаолият барча таълим-тарбия ишларимизнинг ажралмас қисми бўлиб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда унинг аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда мамлакатимизда жуда кўплаб мусиқа мактаблари, санъат ва маданият коллежлари, мусиқий таълим йўналиши мавжуд бўлган олий ўқув юртлари ҳузурида мусиқий тўгараклар, ансамбль ва оркестрлар каби ижодий жамоалар ташкил этилмоқда. Уларнинг асосий мақсади болаларни оммавий равишда мусиқа санъатига жалб қилиш, уни севиш, қадрлаш ва мусиқага бўлган қобилиятларини тарбиялашдан иборатдир. Мусиқий-назарий билимлар тўлақонли тарзда фақатгина ихтисослашган ва узулуксиз мусиқа таълимда берилишини ҳисобга олиб, бу ўқув муассасаларда мусиқий-назарий билимлар беришнинг шакл ва усуллари, методларини аниқлаш улардан келажакда умумий ўрта таълим муассасаларида ҳам фойдаланиш имкониятини беради. Узлуксиз мусиқий таълимда мусиқа назарияси фанларида синфлардаги ўқувчилар сони ўнтадан, мусиқа тарихи фанларида эса ўн иккитадан ошмаслиги ҳамда, бошланғич мусиқа синфи ўқувчилар билан ҳафтасига икки соат сольфеджио, икки соат ритмика, бир соат мусиқа тинглаш машғулотларини олиб борилиши зарур. Демак, бошланғич синфда мусиқий-назарий билимларни ўзлаштириш учун ўқувчиларга ҳаммаси бўлиб ҳафтасига беш соат вақт ажратилади. Бу эса ўз навбатида ўқувчиларнинг мусиқий-назарий билимларни ўзлаштириш самарадорлигини оширади.

1.Узлуксиз мусиқий таълимда мусиқий-назарий билимларни ўзлаштириш жараёни қуйидаги метод ва шакллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин:

а) Ўқувчилар онгига таъсир этувчи тарбия методлари – ҳикоя, тушунтириш, таъкидлаш, маъруза, амалий мисоллар, кўргазмалилик, намуна кўрсатиш, баҳс-мунозаралар;

б) Ижодий фаолиятни ташкил этиш – машқлар бажариш, такрорлаш ва мустаҳкамлаш;

в) Таълим-тарбия жараёнида рағбатлантириш ёки жазолаш методларидан фойдаланиш;

г) Ўтилган назарий билимларни амалиётда қўллаш;

2. Узлуксиз мусиқий таълимда назарий билимларни шакллантириш қуйидаги принципларга мувофиқ амалга оширилиши таъминланди:

а) Мусиқий таълим-тарбия бирлиги;

б Мусиқий-назарий билимларни ўзлаштириш ягона мақсадга йўналтирилиши;

в) Мусиқий билимларни ҳаёт билан боғлаш;

г) Ўқувчиларнинг ёш-психологик хусусиятлари ҳисобга олиниши.;

д) Мусиқий-назарий машғулотларнинг мунтазам ва тизимли олиб борилиши.

Узлуксиз мусиқий таълимда ўқувчиларнинг назарий билимларини шакллантиришда ҳар бир мавзу мусиқий асарни тинглаш билан бошланмоғи лозим. Бошланғич синфларда бошланғич мусиқа саводи сольфеджио ва ритмика фани таркибида ўтилади. Узлуксиз мусиқий таълимнинг бошланғич синфларида ўзлаштирилиши керак бўлган мусиқий-назарий билимлар модели сольфеджио, ритмика, мусиқа тинглаш, ўқувчиларда асосан ритм ҳиссини шакллантиради. Мусиқий-назарий машғулотларни олиб борувчи ўқитувчи юксак масъулиятли, илмий-назарий, услубий жиҳатдан пишиқ, мукаммал бўлиши муҳимдир. Унинг самарадорлигини, муваффақиятини таъминловчи асосий омил бу пухта ишлаб чиқилган дарс тизимидир. Узлуксиз мусиқий таълим бир қанча фанларни яъни, – сольфеджио, мусиқа тинглаш ва ритмика дарсларини бирлаштиради. Ўқувчилар ана шу фанлар орқали керакли назарий билимларни оладилар. Назарий билимларни шакллантириш жараёнида нотага қараб куйлаш мураккаб жараён ҳисобланади. “Сольфеджио ноталар, мусиқа белгилари, гаммаларни куйлаш – эшитиш малакасини юксалтириш ва нотага қараб уларни тез ўқишни ўрганиш учун ўтказиладиган вокал машқларидир. Сольфеджио – мусиқа асарлари ва турли хил мусиқий машқларни нотага қараб, нота номини айтиб куйлаш тариқасида олиб борилиши мумкин. Сольфеджио атамаси соль-фа ноталари номидан олинган”. У ўқитувчидан дарсларни тизимли ва изчил равишда олиб боришни талаб қилади. Агар ўқувчилар синфдан-синфга ўтаётганларида нотага қараб куйлаш малакасини аста-секин, оддийдан-мураккабга қараб олиб борсалар, юқори синфларга ўтганда улар ўрганиладиган қўшиқларни бемалол нотага қараб куйлай оладилар. Шунинг учун ҳам мусиқий уқувни ўстириш ва мусиқа тажрибасига етарли даражада эга бўлиш узоқ вақтни талаб этади. Бунга мусиқа саводини ўстириш, мусиқа адабиётлари билан танишиш, вокал-хор малакаларини эгаллаш жараёнларида эришилади.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, узлуксиз мусиқий таълимда мусиқий-назарий билимларни ўзлаштириш бошқа махсус яъни, ижтимоий-гуманитар, табиий ва аниқ фанлар билан тўлдирилган ҳолда кечади. Бу эса мусиқа дарсларида олинган билимларни мустаҳкамлаш имконини беради. Айнан мана шу омиллар узлуксиз мусиқий таълимда ўқувчиларнинг назарий билимларини шакллантириш самарадорлигини таъминлайди.

Категория: Musiqa xayotimizda | Добавил: jabbarovfurqat (02.04.2017) W
Просмотров: 1274 | Теги: uzluksiz musiqiy ta'lim, Musiqa xayotimizda | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Ism *:
Email *:
Код *:
Kirish
Qidirish
...
Hamkorlar
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • O'qing tavsiya etamiz
    Pianinoda postanovka va barmoqlar joylashuvi. 2-dars
    Gitara
    Otabek Mutalxojayev hayoti va ijodi
    Habibulla Raximov
    Fortepiano
    Polifoniya
    Munisa Rizayeva hayoti va ijodi
    Yunus Rajabiy
    Dutor
    Iogan Sebastyan Bax

    Copyright MyCorp © 2024
    uCoz
    Индекс цитирования. Powered by PR тИЦ SEO анализ сайта